Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг «Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг «Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси эшитувга тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 декабрь,
1522-V-сон