05.12.2025 йилдаги 1520-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 05.12.2025 йилдаги 1520-V-сон
Кучга кириш санаси
05.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси К. Сариевнинг «Мамлакатимизда умуммиллий тотувликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси К. Сариевнинг «Мамлакатимизда умуммиллий тотувликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамиятимизда барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқимизнинг мамлакатимиз фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-52-сонли Фармонида миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш, Ўзбекистонда яшовчи барча миллатлар ва элатларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш орқали уларнинг умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш каби устувор вазифалар белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар сони 157 тага етган. Ушбу марказлар томонидан жорий йил март ойида Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш доирасида республика бўйича 7 мингга яқин байрам тадбири ташкил этилган. Мазкур тадбирлар доирасида ўтказилган миллий ҳунармандчилик, маданият ва санъат кўргазмаларида турли миллатлар ва элатлар вакиллари фаол иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари «30 июль — Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан 25 — 30 июль кунлари бутун мамлакатимиз бўйлаб «Дўстлик» фестивали, шунингдек 10 — 15 ноябрь кунлари «Бағрикенглик ҳафталиги» кенг нишонланган. Уларда 700 минг нафардан ортиқ фуқаро, шу жумладан турли миллатлар, элатлар ва конфессияларга мансуб аҳоли вакиллари ҳам иштирок этган. Мазкур тадбирлар доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ижодий учрашувлар, ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмалари, «Дўстлик оҳанглари», «Ўзбекистон бағрикенг диёр» номли концерт дастурлари, спорт мусобақалари, хорижий экспертлар иштирокида халқаро конференциялар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга «Энг фаол миллий маданий марказ» ва «Энг фаол дўстлик жамияти» танловлари ташкил этилиб, танловлар ғолиблари тантанали равишда тақдирланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳамда миллий маданий марказлар томонидан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида йирик маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатлар ва элатлар вакиллари ўртасида ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳамда миллий маданий марказлар томонидан жорий йилнинг октябр ойида «Ўзбек тили ойлиги» ташкил этилган. Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида миллий маданий марказлар раҳбарлари ҳамда фаоллари учун ўқув курслари ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек турли миллатлар ва элатлар вакиллари ўртасида «Ўзбек тилига бағишланган энг яхши шеър ижрочиси» ва «Ўзбек тилида ижро этилган энг яхши қўшиқ» номли танловлар, «Ўзбек тили барчамизни бирлаштиради!» шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда яшаётган турли миллатлар ва элатларга хос бўлган миллий байрамларни кенг нишонлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, миллий маданий марказлар иштирокида «Сабантуй», «Чхусок», «Охи», «Дервиза», «Қовун сайли», «Абай Қўнонбоев таваллудининг 180 йиллиги» каби тантаналар кенг нишонланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари 44 та дўстлик жамияти, хорижий давлатларнинг 76 та ҳудуди билан мамлакатимиз вилоятлари ва шаҳарлари ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида халқ дипломатияси имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлардаги 100 дан ортиқ ўзбек диаспораси ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларни Ўзбекистон билан мустаҳкам боғлашга, уларнинг миллий ўзликни сақлаб қолишига ва салоҳиятини Ўзбекистон тараққиётига йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга соҳада амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳал этилиши лозим бўлган муайян масалалар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жамиятда ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллатлараро тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омилларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга кўмаклашиш борасида олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ошириш, профилактика ишларини янада кучайтириш зарурияти мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси К. Сариевнинг «Мамлакатимизда умуммиллий тотувликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиздаги умуммиллий тотувликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларнинг барвақт олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий тотувликни, дўстлик ва бирдамликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қардош қўшни давлатлар билан алоқаларни, минтақавий якдиллик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйлаб, айниқса, чегарадош туманларда кенг кўламли маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси мамлакатимизда умуммиллий тотувликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. Ходжаева зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1520-V-сон