Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар»га (ЎЗР АҚ-92) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1773-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 1773, 2008 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар»га (ЎзР АҚ-92) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Т. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 декабрь,
6-н-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 28 ноябрь
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 19 ноябрь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 18 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 26 декабрдаги 6-н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар»га (Ўз АҚ-92) киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май)га» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 52-банднинг «б» кичик бандидаги, 53-банддаги, 226-банднинг биринчи хатбошисидаги, 338 ва 388-бандлардаги «ўқув юртлари» деган сўзлар «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 55-банддаги «Авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май)» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 58-банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги, 59 ва 66-бандлар, 303-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўқув юртларида» деган сўзлар «таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 60-банддаги «ўқув юртига» деган сўзлар «таълим ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 62-банд ва 99-банднинг «а» кичик бандидаги «ўқув юртини» деган сўзлар «таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 63-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май)» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 68-банддаги «Дававианазорат» инспекцияси» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 87-банддаги «Авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349)га» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 88-банднинг «д» кичик бандидаги «Авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май)да» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларида (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 170-банддаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 172-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Дававианазорат» инспекциясининг» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 318-бандда:
«а» кичик банддаги «ўқув юртида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «ўқув юрти» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 325-банднинг «э» кичик бандидаги ва 331-банднинг «д» кичик бандидаги «ўқув юртларининг» деган сўзлар «таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 328-банднинг «в» кичик бандидаги «ўқув юртининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 337-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўқув юртида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 349-бандда:
«б» кичик банддаги «ўқув юртлари» деган сўзлар «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«м» кичик банддаги «ўқув юртларида» деган сўзлар «таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 356-банднинг «а» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) авиация қоидалари, 1 параграф 2-моддасининг талаблари» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль) билан тасдиқланган 3-илованинг 2-банди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 359-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш» авиация қоидалари» (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) Авиация қоидаларида» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларида (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 392-банддаги «ўқув юрти» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2026 й., 10/26/1773-4/0035-сон)