19.12.2025 йилдаги СҚ-227-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори М. Эгамбердиевга юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборилган парламент сўрови бўйича муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур парламент сўровида кўтарилган масалалар Мажбурий ижро бюроси ҳамда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзолари томонидан жойларда ўрганилиб, таҳлил қилинди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш, шунингдек, ижро этиш тизимини соддалаштириш мақсадида 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, уларнинг 10 таси амалиётга жорий қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жорий йилда 4,2 млн та ижро ҳужжати бўйича қарздорлик амалда ундирилиб, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 48 фоизга ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алимент тўловларини ундириш, бу борада тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳисобот даврида жами 1,5 трлн сўм, шу жумладан банк карталари орқали 1,2 трлн сўм алимент пуллари ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсиз бўлган алимент тўловчиларнинг 15 690 нафари ишга жойлаштирилган, 8 371 та оила яраштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алиментга оид ҳужжатлар бўйича қарздор бўлган 9 735 нафар шахсга нисбатан маъмурий, 732 нафарга жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29,9 трлн сўм, шундан давлат фойдасига 17,9 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий ундирув 2,9 трлн сўмга (11 %), давлатга ундирув эса 7,6 трлн сўмга (73 %) ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдан ноқонуний бўшатилган 457 нафар шахс ишга тикланган, тўланмаган 21,9 млрд сўмлик иш ҳақи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимликлардан фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига 605 млрд сўмлик компенсация пуллари ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжати талабини бажармаган 79 076 нафар қарздор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 735 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий ижро соҳасига ИТ технологияларини кенг жорий этиш ва ижро жараёнида инсон омилини камайтириш мақсадида «МИБ — Портал» дастури 39 та вазирлик, идора ва ташкилотларнинг 68 та ахборот тизимига интеграция қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда 36 та ижро ҳаракатидан 22 таси инсон омилисиз ахборот тизимлари орқали амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда ижро ишлари доирасида қабул қилинган 63,1 млн та қарордан 43,1 млн таси ёки 68 фоизи инсон аралашувисиз автоматик тарзда қабул қилинган. Соҳани рақамлаштириш мақсадида бюрода 20 дан ортиқ ахборот тизими ишлаб чиқилиб, 95 млрд сўм маблағ тежалган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, илгари 1 нафар давлат ижрочиси 1 ойда ўртача 113 та ҳужжатни тамомлаган бўлса, бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич 282 тани ташкил қилиб, иш самарадорлиги 2,5 баробарга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, давлат ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари илмий ёндашув асосида қайта кўриб чиқилиб, 2025 йил 9 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 49-ҚҚ-сонли буйруғида давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш бўйича сарфланадиган вақт ва иш ҳажми меъёрлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бир нафар давлат ижрочиси бир ойда 26,3 та, бир йилда эса 315,5 та ҳужжатнинг ижросини таъминлаш имконияти мавжудлиги белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган 78 176 та мурожаатдан 71 482 таси ҳал қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлилларга кўра, ҳар мингта ижро ҳужжати бўйича келиб тушган мурожаатлар сони 8 тани ташкил қилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 8 276 тага ёки 10 фоизга камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупциявий жиноятлар содир этилишининг туб сабаблари таҳлил қилиниб, унинг олдини олишда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда ходимларнинг ҳаракати ва ҳаракатсизлиги устидан идоравий назоратни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш каби йўналишларда ишлар қайта ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда парламент сўрови натижаларининг таҳлили айрим кечиктириб бўлмайдиган масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда «Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан 2 027 нафар алимент ундирувчига 54,2 млрд сўм тўланган. Ушбу маблағларнинг атиги 2,1 млрд сўми (3,9 %) жамғармага қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийлигини амалда таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар етарли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда жисмоний ва юридик шахсларга давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг 2 трлн сўмлик, бюджет ташкилотларининг 918 млрд сўмлик, ҳокимликларнинг эса 193,5 млрд сўмлик қарздорликлари (компенсациялари) тўланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 80-моддасида назарда тутилган кетма-кетликдаги ундирувлар навбатида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари тўлиқ акс эттирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А. Эшмуратовнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори М. Эгамбердиевга юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилган маблағларни қайтариш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимликлар, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ва бюджет ташкилотларидан қарздорликларни ўз вақтида ундиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган кетма-кетликда ундирувлар навбатини қайта кўриб чиқиб, унда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини акс эттириш бўйича таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирув самарадорлигини ошириш мақсадида соҳага сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилсин. Бунда синов тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро жараёнларини сунъий интеллект ёрдамида автоматлаштириш орқали ҳар бир ижрочи юкламаси, ишнинг мураккаблиги ва ҳудудий омиллар асосида автоматик тарзда ишларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжатларини таҳлил қилиб, зарур маълумотларни (қарздор, миқдор, муддат) автоматик тарзда аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро иши бўйича муддат бузилиши, хато ва камчиликларни аниқлаб, масъул ижрочини огоҳлантириш амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бюро органлари ўртасидаги электрон ҳамкорлик дастурларини кўриб чиқиб, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг мажбурлов механизмидан фойдаланмаган ҳолда ижро этиладиган ҳужжатлар тоифасини кенгайтириш борасида миллий ва халқаро қонунчилик ҳужжатларини ўрганиб, таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюро органлари ходимлари томонидан коррупциявий жиноятлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида таъминлашга қаратилган алоҳида йўл харитасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ишга тиклашга оид суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги жисмоний ва юридик шахслар фойдасига ундирилиши лозим бўлган компенсация тўловлари бўйича суд қарорлари ижросини таъминласин ҳамда мавжуд қарздорликларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор ижросига масъул бўлган вазирлик ва идоралар амалга оширилган ишлар юзасидан 2026 йил 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ўз ҳудудларида ижро қонунчилигига риоя қилинишини, алимент ундириш ҳамда бошқа ижро ҳаракатлари билан боғлиқ кўп учраётган ҳолатларни таҳлил қилиш ва бу борада масъулларнинг ахборотларини эшитиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А. Эшмуратов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-227-V-сон