19.12.2025 йилдаги СҚ-228-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан юборилган парламент сўровида назарда тутилган масалалар бўйича муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур парламент сўровида кўтарилган масалалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзолари томонидан жойларда олий таълим муассасаларида ўрганилиб, таҳлил қилинди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, олий таълим муассасаларида Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Хавфсиз даргоҳ ва хавфсиз талаба» платформаси амалиётга жорий этилди. «Хавфсиз ҳудуд» лойиҳаси доирасида «Қалқон» жамоатчилик тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиб, уларнинг жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаоллиги оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик гуруҳи профилактика инспекторлари билан келишган ҳолда талабалар шаҳарчаси ва ётоқхона атрофида 24 соатлик навбатчилик ҳамда патруллик хизматини ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб «Ижтимоий фаоллик индекси» жорий этилиб, талабаларнинг маънавий-маърифий ва спорт соҳаларидаги фаоллиги, барча хатти-ҳаракатлари платформа орқали онлайн баҳолаб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий ўқув йилида «Маърифат улашиб» ҳамда «Адабий — маърифий ҳафталик» лойиҳаларига 280 минг нафар, «Ислоҳотлар билимдони», «Китобхон», «Маърифат майдони» каби лойиҳаларга 450 минг нафар талаба қамраб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички туризмни ривожлантириш, тарихий обидалар, маданий мерос объектлари, театр ва музейларга ташрифларини ташкил этиш орқали талабаларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий ўқув йилида ҳам ташриф ва саёҳатлар ташкил этилиб, уларга 1 млн дан ортиқ талаба-ёшлар жалб этилиши белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Талабалар лигаси», «Беш ташаббус олимпиадаси», «Универсиада» спорт мусобақаларига қамров — 540 минг нафарга етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жаҳолатга қарши маърифат билан» шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирларга 620 минг нафар талаба қамраб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг барча бакалавриат таълим йўналишлари учун ўтиладиган «Фалсафа» фанига «Коррупциянинг моҳияти, оқибатлари ва унга қарши курашиш механизмлари», «Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишда халқаро ҳамкорлигининг мақсадлари ва йўналишлари» ва бошқа мавзулар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Коррупцияга қарши курашиш» махсус ўқув курси дастури асосида барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун жадвал асосида 16 соатлик махсус курс машғулотлари ўтказилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда Самарқанд давлат университети томонидан «Коррупцияга қарши курашиш асослари» ўқув қўлланмаси тайёрланиб, жорий йилда чоп этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тюторларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2025 йилнинг август ойида Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — октябрь ойлари давомида жами 1430 нафар тютор малака ошириш курсларида таҳсил олиб, (357 нафари тўғридан тўғри, 1 073 нафари масофавий (онлайн) курсларда ўқиди) уларнинг 1 117 нафарига (78%) сертификат топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим давлат олий таълим муассасалари ҳамда хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан ички имкониятларидан келиб чиқиб, 4-босқич учун ҳам тютор лавозими жорий қилинди ёки мавжуд тюторларга қўшимча рағбатлантириш ҳисобига 4-босқич талабалари бириктирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг «2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига вазирлик томонидан таклифлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таклифларда таълим ташкилотларида «Ҳуқуқий тўгарак»лар ва «Дебат клуб»лар фаолиятини йўлга қўйиш, «Ҳуқуқий билимлар ҳафталиги», «Ҳуқуқий маълумот бурчаклари» ҳамда «Таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳуқуқлари, бурчлари ва масъулияти» мавзусида ота-оналар мажлисини ташкил қилиш каби масалалар назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирда спортнинг бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, енгил атлетика, кураш, стол тенниси, футбол (футзал), шахмат турлари бўйича «Талабалар лигаси» мусобақалари ўтказилмоқда. Бунда 141 та олий таълим муассасасининг 281 минг нафар талабаси фаол қатнашмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент сўрови натижалари таҳлили амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада ўз ечимини кутаётган айрим масалалар ҳамон сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари ётоқхоналарига талабалар кириш-чиқишини мониторинг қилишни рақамлаштириш мақсадида «Face-ID» камера ва турникетлар ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлса-да, ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаганлиги натижасида айрим олий таълим ташкилотларида ушбу тизим ўрнатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда фақатгина 35 та олий таълим ташкилотларининг 103 та талабалар турар жойлари биносига «Face-ID» камера ва 19 та олий таълим ташкилотларининг 61 та талабалар турар жойлари биносига турникетлар ўрнатилган бўлиб, бу талабаларни тўлиқ назорат қилиш имконини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 9 ойи давомида талабалар томонидан 487 та жиноят содир этилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105 тага ёки 13 фоизга камайган бўлса-да, бугунги кунда олий таълим муассасаларида талабалар билан маънавий-маърифий ишларни олиб бориш ҳамда ота-оналар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга етарли эътибор қаратилмаганлиги сабабли талабалар жиноятчилиги тўлиқ бартараф қилинмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида давлат харидларини амалга ошириш жараёнларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунларда белгиланган талабларга тўлиқ риоя қилинмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган масалалар талабаларнинг ўқиши ва билим олишини доимий назорат қилиш, уларнинг маънавий ва ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда бу борада тизимли ишларни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисидаги Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси З. Бекатованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари ётоқхоналарига «Face-ID» камера ва турникетлар ўрнатиш, талабаларнинг кириш-чиқишини кунлик мониторинг қилишни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда талабаларнинг ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этиши билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган талабалар билан доимий тарбиявий машғулотлар ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда улар учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган алоҳида йўл харитасини тасдиқлаб, ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасалари талабаларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда суд ҳукми билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган талабалар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақидаги қисқа метражли фильмларни суратга олиб, талабалар ўртасида намойиш этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор ижросига масъул бўлган вазирлик ва идоралар амалга оширилган ишлар юзасидан 2026 йил 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан доимий ҳамкорлик қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисларида иштирок этиб, ушбу масалани муҳокама қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўмиталар мажлисларида мазкур масалаларни ҳар чоракда муҳокама қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўмиталарнинг иш режаларида олий таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш, талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш масалаларини инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотларини эшитиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А. Эшмуратов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-228-V-сон