Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 декабрдаги рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3260-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/6-сон қарори (рўйхат рақами 3260, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3260/1079-сон) билан тасдиқланган Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 4-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«амалга оширилган тўловларга оид маълумотларни электрон тарзда 5 йил давомида сақлаш;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 декабрь,
35/15-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/3260-1/1232-сон)