Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёнғинларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга ва етказилган зарарларни қоплаш тизимини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-139-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёнғинларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга ва етказилган зарарларни қоплаш тизимини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-139-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025-йил 13-октябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёнғинларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга ва етказилган зарарларни қоплаш тизимини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-139-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қайтарилсин.
2. Ушбу Қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 ноябрь,
1474-V-сон