Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иқтисодий судларга мурожаат қилишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-145-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иқтисодий судларга мурожаат қилишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-145-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 5 ноябрда киритилган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иқтисодий судларга мурожаат қилишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-145-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 ноябрь,
1421-V-сон