Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Будапешт, 2025 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-144-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Будапешт, 2025 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-144 сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 5 ноябрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Будапешт, 2025 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-144-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 ноябрь,
1419-V-сон