Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иқтисодий судларга мурожаат қилишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-145-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 5 ноябрда киритилган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иқтисодий судларга мурожаат қилишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-145-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалар қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 ноябрь,
1431-V-сон