Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2017 11.03.1998 йилдаги 109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2017
Ҳужжат 11.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ТАРКИБИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ, ПЕДАГОГ КАДРЛАР ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АТТЕСТАЦИЯСИ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 508-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, кадрлар билими ва улар тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ҳамда холисона баҳолаш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва ўқув жараёни самарадорлигини холисона баҳолаш тизимини жорий этиш борасида изчил давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз таълим тизими педагог, профессор ўқитувчилари ва раҳбар кадрлар аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва шу асосда уларни аккредитация қилиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, таълим муассасалари рейтингини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим тизимини бошқариш органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат этиш;

кадрлар тайёрлаш сифати мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқарма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш бош бошқармаси ва Халқ таълими вазирлигининг Давлат таълим стандартлари бўйича республика инспекциясига ажратилган маблағ ва штатлар сони доирасида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги икки ҳафта муддатда мазкур тугатиладиган бўлинмаларини моддий-техника ресурсларини Давлат тест маркази балансига ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқарманинг Низоми ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат тест маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда узлуксиз таълим тизими педагог, профессор ўқитувчилари ва раҳбар кадрларини ҳамда таълим муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш низомларини, шунингдек, таълим муассасалари давлат аттестацияси жадвалини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддат, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг якуний аттестациясини тест синовлари асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 1998-1999 ўқув йили давомида академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари талабалари билими даражасини баҳолашнинг такомиллаштирилган рейтинг тизими, ҳамда улар тайёргарлигининг босқичли ва якуний назоратига тест усули қўлланилиши воситаларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази янгидан ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқитувчи-педагоглар аттестация натижалари асосида ишга қабул қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат тест маркази директорининг ўринбосари — Бошқарма бошлиғи лавозими жорий этилсин ва у мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг бюджет харажатлари миқдорига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Бошқармани тегишли бино билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 февралдаги 64-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11 март 1998 й.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
11 мартдаги 109-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма) «Таълим тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, кадрлар тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ҳамда холисона баҳолаш тизимини ташкил этиш мақсадида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Бошқарма Давлат тест маркази таркибида бўлиб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда ушбу Низом асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Бошқарманинг ўз ваколати доирасида чиқарган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув органлари, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча таълим муассасалари ижро этиши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим сифатини назорат қилиш ва ўқув жараёни самарадорлигини холисона баҳолаш тизимини жорий этиш борасида изчил давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги замон талаблари ва давлат таълим стандартлари асосида узлуксиз таълим тизими педагог, профессор-ўқитувчилари ва раҳбар кадрлари аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча турдаги таълим муассасаларини аттестация қилиш, шу асосда уларнинг рейтингини белгилаш ва аккредитация қилиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим тизимини бошқариш органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига таълим фаолияти билан шуғулланишлари учун рухсатномани расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш талаблари ва мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва бу ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этишнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибини амалга оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари, умумтаълим ва таълим турлари учун касб-ҳунар дастурларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши учун экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш сифати мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатлар таълим муассасаларининг республика ҳудудида фаолият кўрсатишлари учун аккредитация олиш мақсадидаги мурожаатномаларини экспертиза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган хорижий демократик давлатлар билан кадрлар сифатини назорат қилиш ва таълим муассасалари аттестацияси борасида ҳамкорлик ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. БОШҚАРМА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Бошқарма ишига умумий раҳбарликни Давлат тест маркази директори амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Бошқарма ишига доимий раҳбарлик қилиш унинг бошлиғи — Давлат тест маркази директори ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. У мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитлари бўйича республика вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма бошлиғи Бошқарма олдига қўйилган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма фаолияти ҳамда ушбу Низомдан келиб чиқадиган вазифаларни ҳал этишга Бошқарма бошлиғи ваколатлидир. У ишлаб чиқилган услубий йўриқномаларни тасдиқлайди, ташкилотлар ва фуқаролар билан Бошқарма фаолиятига тегишли алоқани олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Бошқарма штатлари беш йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ва услубий тажрибага эга бўлган, асосан илмий даражали шахслар ҳисобига тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Бошқарма ходимлари ўз зиммаларига юкланган вазифаларни сифатли бажариш, ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиш, ўз фаолиятларида қонунчилик ва давлат манфаатларига тўла амал қилиш учун жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Бошқарма ўз фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва жойлардаги таълимни бошқариш органлари фаолияти билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Ушбу Низомга ўзгартириш киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚИ ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотлардан тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалдаги қонунчиликка зид ҳолда чиқарилган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар ҳаракатини тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда иқтисодий фаолият ҳамда халқаро ҳамкорлик билан шуғулланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни экспертиза ва тақриздан ўтказиш ҳамда ҳуқуқий, иқтисодий, илмий-услубий ва ахборот консалтингини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш, аттестациядан ўтказиш жараёнига олимлар, етук педагог-мутахассисларни ҳамда чет эл экспертларини жалб қилиш, мақсадли ва муваққат илмий-тадқиқот гуруҳларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида мустақил равишда вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ва чет эл ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати соҳасидаги халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва мажлислар ишида иштирок этиш ҳамда давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчилик доирасида Бошқарма фаолияти йўналишлари бўйича муваққат ижодий жамоалар, марказлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Бошқарма олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига тааллуқли талаблари бажарилишини изчил назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига профессор-ўқитувчилар ва таълим муассасалари давлат аттестацияси ҳамда тайёрланаётган кадрларнинг сифати тўғрисида мунтазам ахборот бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш сифати назоратига тааллуқли ҳуқуқий-меъёрий ва ташкилий асосларни ҳамда таълим муассасалари мақомини қайта кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилаётган таклифлар экспертизасини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар ва таълим муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация жараёнида аниқланган камчилик ва нуқсонлар ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари, уларнинг бўлимларининг мақоми ва йўналишларини ўзгартириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсуниши ёки мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини очиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) бўйича материалларни экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулосалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бошқарув органларининг педагог ходимлар ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва аккредитациялаш борасида хорижий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Бошқарма ўз фаолиятини Давлат тест маркази ишини ташкил қилиш учун ажратиладиган маблағ ҳисобига амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Бошқарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
11 мартдаги 109-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Жами: 59 киши
Кейинги таҳрирга қаранг.