Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 25 мартдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Австрия Республикасининг Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июнь 292-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июнь 292-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штатлар жадвалига мувофиқ элчихонани ходимлар билан бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси, «Ўзбексавдо» уюшмаси Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси учун Ташқи ишлар вазирлигининг талабномаларига кўра моддий-техника ресурслари, жиҳозлар, асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда ажратсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 28 февраль,
101-сон