Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
«Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Муқаддимаси:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси талабига кўра, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилари тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
2. 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «зиённи» деган сўз «зарарни (зиённи)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3. 6-бандидаги «ҳукмда» деган сўз «айблов ҳукмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «саналиши» деган сўз «топилиши» деган сўз билан алмаштирилсин;
5. 9-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг бошқа давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлиги ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Бунда судлар бошқа давлат судининг ҳукмида кўрсатилган жиноят учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ҳам жиноий таъқиб назарда тутилганлигини, шунингдек ушбу Кодекс 34-моддасидаги шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини текширишлари керак.»;
6. 11-банди:
иккинчи хатбошисидаги «жиноят» деган сўз «жиноятлар» деган сўз билан;
«энг кўп жазонинг» деган сўзлар «энг кўп асосий ва қўшимча жазонинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилган жиноят ишлари бўйича шахсга нисбатан жазо тайинлашда, агар тайинланаётган жазо ЖКнинг 572-моддаси талабига кўра, модда санкциясида кўрсатилган энг кам жазо миқдори ёки муддатидан камроқ бўлиши лозим бўлса (масалан, ЖК 168-моддасининг 4-қисми санкциясида саккиз йилдан ўн йилга қадар озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган) ЖКнинг 572-моддасини қўллаган ҳолда жазо тайинланиб, айни вақтда ЖКнинг 57-моддасини қўллаш талаб қилинмайди.»;
учинчи — бешинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошининг иккинчи жумласи алоҳида бешинчи хатбошиси сифатида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Энг кўп жазо деганда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида (модданинг қисмида) назарда тутилган ҳар қандай жазо турининг энг юқори муддати ёки миқдори тушунилиши лозим.»;
бешинчи — олтинчи хатбошилари тегишлича олтинчи — еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
7. 12-банди:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Судларга жиноят содир қилган вояга етмаган шахсларга нисбатан жазо ўрнига қонунда белгиланган мажбурлов чораларини кенгроқ қўллаш тавсия этилсин.»;
иккинчи — еттинчи хатбошилари тегишлича учинчи — саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмайди, бундан судланувчига у айбдор деб топилган ЖК Махсус қисмининг моддасида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг тайинланиш ҳоллари мустасно.»;
бешинчи — саккизинчи хатбошилари тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошида «82» рақамидан кейин «821» рақами киритилсин;
8. 17-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Судларнинг эътибори ўта хавфли рецидивистлар ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкин эмаслигига қаратилсин.»;
9. 174-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Белгиланган тартибга асосан, қуйидагилар мажбурий жамоат ишларини ўташдан бўйин товловчилар деб эътироф этилади:
суднинг ҳукми қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ўн кун ичида ҳисобга турмаган, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаш мақсадида яширинган маҳкум;
ёзма огоҳлантириш олганидан сўнг, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлмаса-да, мажбурий жамоат ишларида бир ой давомида икки мартадан кўп иштирок этмаган маҳкум (бу ерда йилнинг календар ойи эмас, балки меҳнат интизомини бузган, яъни узрли сабабларсиз мажбурий жамоат ишларига чиқмаган кундан бошлаб бир ойлик муддат назарда тутилади);
ёзма огоҳлантириш олганидан сўнг мажбурий жамоат ишларини ўташ жойидаги (объектидаги) ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини бир ой давомида уч мартадан кўп бузган маҳкум (бундай ҳолатда меҳнат тартиби қоидаларини бузиш деб қуйидагилар тушунилади: ишга кечикиш, ишга маст ҳолда келиш; ишни ўзбошимчалик билан тўхтатиш; иш вақти давомида жазони ўташ жойини муддатидан аввал ташлаб кетиш; тасдиқланган нормалар ва ишлаб чиқариш вазифаларини қасддан бажармаслик; техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини қасддан бузиш; иш давомида жамоат тартибини бузиш ва меҳнат мажбуриятларини бажариш давомида ташкилотга моддий зарар етказиш).
10. 176-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар маҳкумнинг иштирокисиз кўрилиб ва мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисми озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда маҳкумни ҳибсга олиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги масала суд томонидан ҳал қилиниши керак.»;
иккинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
11. 19-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар» деган сўзлар «биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12. 20-банди:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13. 21-бандининг биринчи хатбошидаги:
«ўттиз кундан кўпроғини ўташдан бўйин товланган тақдирда» деган сўзлар «ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товланган ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетилган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«жазо тури билан» деган сўзлар «жазога» деган сўз билан алмаштирилсин;
«аҳамияти йўқ» деган сўзлардан кейин «(озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши мумкин бўлмаган шахслар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тайинланган жазо муддатининг жами бўлиб ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товлаш деганда, кетма-кетлигидан қатъий назар жами ўттиз кундан ортиқ жазони ўташдан бўйин товлаш ёхуд ушбу муддатда жазо ижросини амалга оширувчи орган томонидан жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотга бормаслик тушунилади.»;
иккинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
14. 23-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар маҳкумнинг иштирокисиз кўрилиб ва ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган қисми озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда маҳкумни ҳибсга олиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги масала суд томонидан ҳал қилиниши керак.»;
иккинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
15. 251-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Судлар жиноят ишида судланувчининг ҳақиқатда ўқиши ва муқим иш жойига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аҳамият қаратишлари лозим.»;
учинчи-тўртинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
16. 251-бандининг тўртинчи хатбошидаги «жазоларни ижро этиш инспекцияси» деган сўзлар «пробация бўлинмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17. 252-банди:
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Суд ҳукмининг қарор қисмида маҳкум айнан қандай жойларга бориши, қайси турдаги оммавий ва бошқа тадбирларда иштирок этиши, қандай фаолият билан шуғулланиши, қандай буюмларга эга бўлиши ёки уларни ўзида сақлаши тақиқланаётгани аниқ кўрсатилиши керак.»;
ўн биринчи хатбоши тегишлича ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «тўла ёки қисман юклатилиши» деган сўзлардан кейин «ёки умуман юклатилмаслиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
18. 254-бандининг иккинчи хатбошидаги «жазони ижро этиш идоралари» деган сўзлар «пробация бўлинмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19. 255-банди иккинчи хатбошисининг «г» кичик бандидаги «жазоларни ижро этиш инспекцияси» деган сўзлар «пробация бўлинмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20. Қуйидаги мазмундаги 257-банд билан тўлдирилсин:
«257. Судлар жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинлаган тақдирда, жиноятнинг содир этилиш усуллари ҳисобга олинган ҳолда айбдор шахсга нисбатан алоқа воситаларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланмаслик қўшимча тақиқларини кенгроқ қўллаш тавсия этилсин.»;
21. 28-бандининг иккинчи хатбошидаги «ёки» деган сўз «жазо ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22. 38-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Шу билан биргаликда, судлар ЖК 44 — 50-моддаларида (вояга етмаганларга нисбатан ЖК 82 — 85-моддаларида) назарда тутилган жазоларнинг минимал миқдоридан ҳам камроқ жазо тайинлаш мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.»;
23. 45-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддасига асосан, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинланиши ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, қўшимча жазо қўллашни истисно қилмайди»;
24. 54-бандининг биринчи хатбошидаги «ҳукм эълон қилинганидан сўнг» деган сўзлардан кейин «(шу жумладан, ҳукм қонуний кучга киргунга қадар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
25. 58-банди:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, судларнинг эътибори шахс бошқа-бошқа жиноятларда эмас, балки ЖКнинг айнан бир моддаси турли қисмларида (масалан, ЖК 168-моддасининг турли қисмларида) назарда тутилган ўхшаш қилмишни содир этганликда айбли деб топилиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга, бошқалари эса, ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган ҳолларда, жазони ЖКнинг 33-моддаси иккинчи қисми талабидан келиб чиқиб, шу модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича тайинлаб, сўнгра ЖКнинг 60-моддаси тартибида тайинлашнинг ўзи етарли бўлиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми қоидаларини қўллаш талаб этилмаслигига қаратилсин.»;
иккинчи-учинчи хатбошилари тегишлича учинчи-тўртинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «ёки озодликни чеклаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
26. 60-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм юзасидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар хил жазолар тайинланганда, шахснинг ушлаб турилган, уй қамоғи ва қамоқда сақланган муддатлари ЖК 59, 59-моддасининг 8-қисми ва (ёки) 60-моддаси тартибида жазо тайинланганидан сўнг ЖКнинг 62-моддасига асосан оғирроқ жазодан чегирилиши лозим».
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Пленум котиби, Олий суд судьяси У. ХОЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 ноябрь,
22-сон