Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»нинг 155-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124-8]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»нинг 155-банди иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 декабрь,
308-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 10/25/3124-8/1152-сон)