Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3546-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 133-сон буйруғи (рўйхат рақами 3546, 2024 йил 9 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2024 й., 10/24/3546/0602-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 декабрь,
306-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 декабрдаги 306-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «мулк, хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқлари» деган сўзлар «мулк ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 9-банддаги «Мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқи» деган сўзлар «Мулк ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 10-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқини» деган сўзлар «оператив бошқариш ҳуқуқини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 57-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«оператив бошқариш ҳуқуқи билан тегишли бўлган асосий воситаларни қонунчилик ҳужжатлари ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорнинг қарорига асосан;».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3546-1/1129-сон)