Норасмий таржима
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ, ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ВА ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада олий техник таълим даражасини ошириш, муҳандислик ва илмий кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида:
1. Беруний номидаги Тошкент политехника институти ва Тошкент машинасозлик институти негизида:
Тошкент давлат техника университети;
Тошкент кимё-технология институти;
Тошкент архитектура-қурилиш институти ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармон ижросини ташкилий таъминлаш юзасидан тегишли қарор тайёрласин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 6 май,
ПФ-203-сон