Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ ҚЎРИҚЛАШНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кўриқлашни янада мустаҳкамлаш, чегара қўшинларини бошқаришни такомиллаштириш ва уларнинг жанговар қобилиятини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати /ўрт. Ғ. Алиев/ чегара қўшинларида жанговар тайёргарликни ошириш, бошқарувни такомиллаштириш, интизомни мустаҳкамлашга оид қўшимча тадбирлар қабул қилсин.
2. Миллий хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Чегара қўшинлари бошқармаси Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бош бошқармасига айлантирилиб, Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — Чегара қўшинлари бошқармасининг бошлиғи лавозими тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунига қатъиян мувофиқ тарзда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Мудофаа вазирлиги билан тегишли даражада ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш зарур деб ҳисобланиб, етарли миқдорда чақирилувчилар таркибини танлаш, уларни тўлиқ ва сифатли бутлашга алоҳида эътибор қаратилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги /ўрт. Р. Ахмедов/ зиммасига чегара қўшинларини чақирилувчилар захираси билан таъминлаш, офицер кадрлар тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларининг қисмлари ва бўлинмаларини қурол-яроқ, ҳарбий техника ва ҳарбий-техникавий мулк билан жиҳозлаш вазифаси топширилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 26 апрель,
600-сон