Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 29 апрель куни қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой муддатда:
ушбу Қонун ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилинишини;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирилишини;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга мувофиқ ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мазкур Қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборотини кўриб чиқиб, натижалари юзасидан икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 1 август,
СҚ-154-V-сон