|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий илмий ва техник ёндашувларни жорий этиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини янада кучайтириш, кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларга тайёргарлик кўришнинг самарали ва замонавий тизимини шакллантириш мақсадида қарор қиламан: I. Асосий вазифалар 1. Қуйидагилар бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: (а) республикадаги барча кўп квартирали уй-жойларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ва мониторинг қилишга ихтисослашган лойиҳа ташкилотларини тоифалаш ва уларнинг рейтингини юритиш; (б) ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш; (в) қурилиш-пудрат ташкилотларининг объектлар қурилишида зилзилабардошликни таъминлаш бўйича жавобгарлигини кучайтириш; (г) объектларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш ва уларни назорат қилиш соҳасидаги мавжуд коррупциявий омилларни бартараф этиш. II. Назорат ва мониторинг механизмларини такомиллаштириш 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин: (а) икки ва ундан юқори қаватли барча кўп квартирали уй-жойларни (кейинги ўринларда — кўп квартирали уй-жойлар) инструментал-техник текширувдан ўтказишга ихтисослашган лойиҳа ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш ва «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Шаффоф қурилиш» МАТ) уларнинг рейтингини юритиш. Бунда рейтинг юритишда бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича муҳандисларнинг сертификатлари мавжудлиги асосий мезон ҳисобланади; (б) «Шаффоф қурилиш» МАТда инструментал-техник текширув хулосалари асосида бино ва иншоотларнинг техник ҳолати мониторингини юритиш; (в) инструментал-техник текширув хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиётини тугатиш ҳамда ушбу хулосалар фақат ижобий бўлган тақдирда, кўп квартирали уй-жойлардан келгусида фойдаланишга рухсат бериш. Бунда: (i) инструментал-техник текширув хулосаларига объектни қайта қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича техник-иқтисодий асослантириш бўлими киритилади ва ушбу хулосалар мажбурий равишда шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилади; (ii) кўп квартирали уй-жойларни бошқариш органларига кўп квартирали уй-жойларни визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш вазифаси юклатилади. Визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади. 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб: (а) миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартлар (кейинги ўринларда — махсус техник шартлар) асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш фақатгина «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» давлат муассасаси томонидан амалга оширилади; (б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» МАТда экспертиза ташкилотларининг рейтинги юритилади; (в) шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий экспертиза ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда уларнинг рейтинг кўрсаткичлари инобатга олинади; (г) объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича илмий ҳамда лойиҳа ҳужжатларининг смета қисмидан ташқари шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиёти тугатилади; (д) объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича (лойиҳа ҳужжатлари ва махсус техник шартлар учун) берилган салбий хулосалар лойиҳа ташкилотининг «Шаффоф қурилиш» МАТдаги рейтинг балларини камайтиришга асос ҳисобланади; (ж) объектларнинг сейсмик мустаҳкамлигига таъсир қилувчи иккита асосий материалнинг (бетон ва пўлат прокати) сифатини ишлаб чиқаришдан бошлаб юк кўтарувчи конструкция шаклига келгунига қадар бўлган жараёнларда мониторинг қилиб бориш тизими йўлга қўйилади. Бунда: (i) ишлаб чиқариш ва қурилиш-монтаж жараёнларидаги барча босқичлар «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали назоратга олинади; (ii) бетон ва пўлат прокати ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар)нинг рейтинги юритилади; (з) қурилиши бошланган кўп квартирали уй-жойларга қўшимча қават қўшиш, баландлигини ошириш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тегишли архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқиш, экспертизадан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади; (и) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияларидан (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар) белгиланган тартибда рухсат олмаган ҳолда қурилаётган объектларни ташқи муҳандислик тармоқларига улаш тақиқланади. Бунда энергия таъминоти корхоналарининг ахборот тизимлари «Шаффоф қурилиш» МАТ билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади; (к) давлат ижрочисининг қарорига асосан ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш ишларини амалга оширишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари масъул этиб белгиланади. Бунда ушбу биноларни бузишга сарфланган харажатлар қурилиш объекти буюртмачиси (ташаббускори)дан қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади; (л) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ноқонуний қурилмаларни буздириш ишлари нархлари (объектларнинг тури, тоифаси, ҳажми, конструкцияси ва бошқа параметрларидан келиб чиққан ҳолда) ҳар йил учун алоҳида белгилаб борилади; (м) буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик ва пудратчининг ички назоратини амалга ошириш даврийлик муддатларини объектларнинг тоифасидан келиб чиқиб аниқ белгилаш йўлга қўйилади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда объектларда ушбу назорат турларини юритиш даврийлиги бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 4. Қуйидагилар: (а) 2027 йил 1 январга қадар кўп квартирали тураржой объектларини қуриш учун тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари фақат давлат экспертизаси ташкилотлари томонидан экспертизадан ўтказилиши; (б) 2026 йил 1 мартдан бошлаб объектларнинг лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва назорат жараёнларида қатнашадиган ушбу Фармонга 1-иловадаги рўйхатда келтирилган сертификатланган асосий мутахассисларнинг малакаси, иш тажрибаси, салоҳиятига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи реестр жорий этилсин ҳамда унинг «Шаффоф қурилиш» МАТда юритилиши белгилансин. Бунда: (i) объектлар бўйича барча босқичлардаги ишлар фақатгина реестрга киритилган мутахассислар томонидан амалга оширилади; (ii) ҳар бир босқичдаги ишнинг якуний натижаси ва сифатига шахсан жавобгарлик белгилаш мақсадида масъулларнинг ҳар бир ҳаракати электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади; (iii) масъулларнинг маълумотлари объектларнинг паспортига бириктирилади ҳамда объект паспорти QR кодли маълумот орқали «Шаффоф қурилиш» МАТда сақланади; 5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 мартдан бошлаб Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) томонидан ҳудудларда қурилиш ишлари амалга оширилаётган қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб борилади. Бунда: (а) «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинади; (б) «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтган объектлар бўйича маълумотлар «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали автоматик олинади; (в) «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтмаган қурилиш майдонлари аниқланган тақдирда, мазкур объектлар ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигига тегишли маълумотлар узатиб борилади. Белгилансинки, «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга ошириладиган кузатув ишлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. 6. Бош прокуратура (С. Самадов) икки ой муддатда қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин. III. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат 7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳалаштириш ва қурилиш фаолияти лицензиатлари томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини «Шаффоф қурилиш» МАТда мониторинг қилишга қаратилган маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин. 8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган III (хавфлилик омили юқори бўлган) ва IV тоифадаги (хавфлилик омили жуда юқори бўлган) объектлар қуриб фойдаланишга топширилганда уларнинг сейсмик ва бошқа хавфсизлигига қурувчининг 10 йилдан кам бўлмаган муддатга кафолат бериши бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 9. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 11. Мазкур Фармон ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда: (а) Бош прокуратура Фармон ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда унинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин; (б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида Фармон ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин; (в) «Ijro.gov.uz» тизимида Фармон ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилганлиги инобатга олинсин. 12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи С. Эшқувватов белгилансин. 13. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2025 йил 1 декабрь, ПФ-236-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПФ-236-сон Фармонига 1-ИЛОВА Объектларнинг лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва назорат жараёнларида қатнашадиган ҳамда «Шаффоф қурилиш» МАТда малакаси, иш тажрибаси, салоҳиятига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи реестри юритиладиган асосий мутахассисларнинг РЎЙХАТИ 1. Муҳандислик қидирувларини ўтказган ва хулоса берган ташкилот раҳбари ва ишни бажарган гуруҳ раҳбари ёки лойиҳа бош муҳандиси. 2. Лойиҳачи ташкилотдан лойиҳанинг бош архитектори, лойиҳа бош муҳандиси ва муаллифлик назорати муҳандиси. 3. Қурилиш-пудрат ташкилотидан ички назорат муҳандиси, қурилиш участкаси раҳбари, бош муҳандис ва ташкилот раҳбари. 4. Геологик/геотехник тадқиқот/қидирувлар 5. Объектга зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса берган эксперт(лар) ва хулоса берган ташкилот раҳбари. 6. Лойиҳага экспертиза хулосасини берган эксперт ва экспертиза ташкилоти раҳбари. 7. Буюртмачи ташкилот раҳбари, бош муҳандис ва у томонидан тайинланган техник назорат муҳандиси. 8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспектори ва объектга бириктирилган муҳандис. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПФ-236-сон Фармонига 2-ИЛОВА Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПФ-236-сон Фармонига 3-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини мониторинг қилиш РЕЖАСИ
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 06/25/236/1117-сон) |
Указ Президента Республики Узбекистан О мерах по дальнейшему совершенствованию государственного контроля и управления в сфере обеспечения сейсмостойкости и сейсмической безопасности зданий и сооружений Президент Республики Узбекистан Ш. МИРЗИЁЕВ г. Ташкент, 1 декабря 2025 г., № УП-236 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||