Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг
буйруғи
«Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3065-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон «Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/3065/1849-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 ноябрь,
10-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 18 ноябрдаги 10-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
1) низомнинг номи, муқаддимаси, 1-банди учинчи хатбошиси ва 3-бандидаги «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Оммавий спорт тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (бундан буён матнда тегишли вазирликлар ва идора деб юритилади) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ тегишли рухсатнома олинганидан сўнг бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилади.»;
3) 9, 11 ва 13-бандлар ҳамда 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «вазирликлар» деган сўз «вазирликлар ва идора» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 16-бандда:
биринчи хатбошидаги «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «профессионал таълим муассасаси» ва «профессионал таълим муассасаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилоти» ва «касбий таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «профессионал таълим муассасаларининг» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 17 ва 20-бандлардаги «профессионал таълим муассасаларида» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 18-банддаги «профессионал таълим муассасаларида» ва «профессионал таълим муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилотларида» ва «касбий таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 19-банддаги «профессионал таълим муассасаларининг» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) низомга иловада:
илова белгисидаги «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илованинг матнидаги «профессионал таълим муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3065-5/1086-сон)