21.11.2025 йилдаги 735-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.11.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олиш жараёнларини рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилиб бориш ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган янги электрон хизматларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модулини (кейинги ўринларда — электрон модуль) ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқсин ҳамда амалиётга жорий этсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Адлия вазирлиги электрон модулнинг мулкдори ва оператори ҳисобланади, электрон модулни ишлаб чиқиш ва уни юритиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатлари вазирликнинг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) электрон модуль ва унинг мобиль иловаси қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этган шахснинг ўлими қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (гербли гувоҳнома, QR-кодли маълумотнома ва бошқалар) рақамини киритиш орқали вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этган шахсни дафн этишга рухсат берилгани, қабрнинг сектори, участкаси, қатори ва рақамини автоматик равишда шакллантириш ҳамда изчил кетма-кетликда рақамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этган шахснинг дафн этилгани ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабр тайёрлатиш, қабрни ва қабр усти ёдгорликларини обод ҳолатга келтириш каби хизматларга мобиль илова орқали фуқаролар томонидан электрон (онлайн) ариза ёки буюртмалар бериш, қабристон мудири (назоратчиси) ҳақида очиқ маълумотлар (Ф.И.О, телефон рақами) билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пулли хизматлар учун тўловлар миқдорини автоматик тарзда ҳисоблаш, электрон квитанциялар (инвойс) шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий хайр-эҳсонларни амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармалари билан онлайн тарзда шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон модуль ва унинг мобиль иловасидан тўғри фойдаланилишини ҳамда ўз вақтида маълумотлар киритилишини мониторинг қилиш, қонунбузилишларнинг олдини олиш юзасидан қабристон мудирларига (назоратчиларига) эслатмалар юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг реал вақт режимида унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома бепул юборилади (ҳужжатнинг қоғоз шаклига қўшимча равишда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФҲДЁ органларидан ўлим қайд этилгани ҳақида гербли гувоҳномани олиш юзасидан тиббиёт муассасасида электрон буюртма, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза бериш имкониятлари яратилади. Бунда гербли гувоҳнома манфаатдор шахс буюртма қилган манзилга почта алоқаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули ва унинг мобиль иловаси орқали кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахслар томонидан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгани ҳақида қабристон мудири (назоратчиси)га хабар берилади (ўлим қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (гербли гувоҳнома, QR-кодли маълумотнома ва бошқалар) рақами маълум қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабристон мудири (назоратчиси) электрон модулга ўлим қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжат рақамини киритиб, дафн этиш санаси ва қабрнинг жойлашуви, вафот этган шахс ҳақида (Ф.И.О, туғилган санаси), ўлим сабаби (вақти), ўлим қайд этилгани ҳақидаги ҳужжатнинг рақами, манфаатдор шахс тўғрисидаги маълумотларни электрон тўлдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон модулдаги маълумотлар қабристон мудири (назоратчиси) томонидан тасдиқлангандан кейин дафн этишга рухсат берилади ҳамда электрон модулга вафот этган шахснинг дафн этилгани ҳақида белги киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг тегишли қабристонга бириктирилган масъул ходими ўзига бириктирилган қабристонларда дафн этиш ишларини мониторинг қилиб боради. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабристон назоратчисининг ўлимни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаган ҳолда дафн этиш билан боғлиқ ҳаракати аниқланганда, электрон модуль орқали ушбу қонунбузилиш ҳолати ҳақида Тошкент шаҳар адлия бошқармасига хабарнома юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси келиб тушган хабарнома асосида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши юзасидан қабристон мудири (назоратчиси)нинг жавобгарлиги масаласини ҳал этади ҳамда дафн этилган шахснинг ўлимини қайд қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги эксперимент натижаси бўйича мазкур тартибни келгусида республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг электрон модулнинг мобиль иловаси орқали ихтиёрий хайр-эҳсонлар қилишнинг қуйидаги соддалаштирилган тартибини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар исталган қабристонга онлайн шаклда ихтиёрий хайр-эҳсон қилишни ҳамда ушбу маблағлар бўйича қабристонни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг аниқ турлари ва фойдаланиш шартини мустақил белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича шахсий ҳисобварағида ҳар бир қабристон бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ (карточка) очиш йўли билан хайр-эҳсон маблағлари тегишли тартибда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 январдан 1 июлга қадар эксперимент тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Миробод туманларида қабристон ҳудудидаги пломбаланган турғун металл қутиларда хайр-эҳсонларни йиғишни нақд пул (банкнотлар ва тангалар) кўринишида амалга ошириш тартиби бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турғун металл қутиларга ўрнатилган QR-код тасвири воситасида банк пластик карталари орқали нақд пулсиз онлайн шаклда ихтиёрий хайр-эҳсонларни амалга ошириш жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳокимлиги эксперимент натижаси бўйича ихтиёрий хайр-эҳсонларни келгусида ушбу бандда белгиланган тартиб асосида босқичма-босқич жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил якунига қадар қоғоз кўринишидаги ҳужжатларда сақланиб келинаётган дафн этилган шахслар ҳақидаги сўнгги 50 йиллик мавжуд маълумотлар электрон модулга киритилиши ва рақамлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
735-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 735-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули ва унинг мобиль иловаси орқали кўрсатиладиган хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хизмат номи

1.

Яқин қариндоши дафн этилган қабристон ва қабр рақамини аниқлаш хизмати

2.

Яқин қариндоши дафн этилган қабрга гул экиш ва сувоқ қилиш хизмати

3.

Қабр тайёрлаш хизмати

4.

Қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш хизмати

5.

Дафн маросимларини ўтказиш учун махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланиш хизмати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 735-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаси

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Дафн этиш соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш

1.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули (кейинги ўринларда — электрон модуль) ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2026 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

2.

Электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда дафн этишга рухсат бериш жараёнларини ўргатиш юзасидан Тошкент шаҳридаги барча қабристон назоратчиларига ўқув-семинарлари ўтказиш ҳамда уларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

Ижрочиларнинг маблағлари

2026 йил 15 июнь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан тегишли қабристонларга масъул ходим бириктириш ҳамда мазкур ходим томонидан доимий равишда қабристон назоратчилари фаолиятига кўмаклашиб бориш ҳамда мониторинг қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ижрочиларнинг маблағлари

2026 йил 20 июнь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

II. Дафн этиш ишларини ташкил қилиш ҳамда аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш

4.

Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаларининг бюджетдан ташқари маблағларини ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича шахсий ҳисобварағида ҳар бир қабристон бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ (карточка) очиш йўли билан ихтиёрий хайр-эҳсон маблағларини тақсимлаш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ижрочиларнинг маблағлари

2026 йил 1 январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг реал вақт режимида унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномани бепул юбориш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ижрочиларнинг маблағлари

2026 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

6.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан ўлим ҳақида гербли гувоҳномани олиш юзасидан тиббиёт муассасасида электрон буюртма, ЯИДХП орқали онлайн ариза бериш имкониятларини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2026 йил 1 март

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

7.

Ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома асосида дафн этиш учун нафақа бериш тартибини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2026 йил 15 март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

III. Дафн этиш ишларини самарали назорат қилиш механизмларини йўлга қўйиш

8.

Давлат хизматлари ягона реестрига дафн этишга рухсат бериш давлат хизматини киритиш.

Идоравий норматив ҳужжат

-

2026 йил 15 март

Адлия вазирлиги

9.

Адлия органлари томонидан электрон модулдан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда мониторинглар ўтказиш, қабристонларга бириктирилган масъул ходимларнинг хабарномаларини кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

2026 йил 1 июль — 31 декабрь

Адлия вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

IV. Қабристонларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш

10.

Тошкент шаҳридаги қабристон мудирларини (назоратчиларини) электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган электрон қурилмалар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳисоб-китобларга кўра

(ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар)

2026 йил 1 июнь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

11.

Барча қабристонларда мавжуд муаммоларни (рўйхатдан ўтказиш, кадастр ва бошқаларни) аниқлаш мақсадида уларни хатлов ўтказиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

2026 йил 1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

манфаатдор ташкилот ва идоралар

12.

Қоғоз кўринишидаги ҳужжатларда сақланиб келинаётган дафн этилган шахслар ҳақидаги охирги 50 йиллик маълумотларни электрон модулга киритиш ва унинг рақамлаштирилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

2027 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 09/25/735/1072-сон; 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)