Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.05.1994 йилдаги 273-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 30.05.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН ЁҚИЛҒИ, ЭЛЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ҲАМДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАРИФЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикага келтирилаётган нефть ва бошқа ёқилғи ресурслари нархларининг ошиши муносабати билан, шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1994 йилнинг 1 июнидан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларининг чегараланган чакана нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳолининг айрим тоифаларига республика Ҳукумати илгари қабул қилган қарорларга мувофиқ берилган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда мазкур қарорга иловага мувофиқ янги чакана нархлар ва тарифлар прейскурантларини тасдиқласинлар ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар кўмир ва автомобиль бензинининг қолдиқларини 1994 йил 1 июндаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар, қайта баҳолашдан тушган суммани ўзларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 январдаги 45-сон, 1994 йил 29 апрелдаги 226-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 май 1994 йил,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
273-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 30 майдаги
273-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи, энергия, шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчиларни ташувчи транспорт хизматига белгиланадиган чакана нарх ва тарифларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегараланган миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчов бирлиги ‎ Чакана нархи (тариф)
‎ бир бирлик учун сўм-купонларда
Табиий газ‎ 1000 м³‎ 3500‎
Электр энергияси ‎ кВт. соат‎ 30‎
Электр плиталар билан жиҳозланган уй-жойларда яшовчи аҳолига бериладиган электр энергияси ‎ кВт. соат‎‎ 15‎
Автомобиль бензини ‎(ўртача) литр‎ 1000‎
Кўмир (ўртача)‎ тонна‎ 25000‎
Шаҳар транспортида йўловчилар ташиш:‎
автобус, трамвай, троллуйбус‎ бир марта юриш‎ 100‎
метро ‎ --«‎-- 100‎
Шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда йўловчилар ташиш:‎
умумий типдаги ‎ 1 км йўл учун ‎ 17‎
юмшоқ ўринли ‎ --«‎--‎ 25‎