13.10.2025 йилдаги 1372-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 13.10.2025 йилдаги 1372-V-сон
Кучга кириш санаси
13.10.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2025 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2025 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, Қўмита томонидан фан-техника, таълим, туризм, маданият ва спорт йўналишларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ўз фаолияти доирасида таъсирчан парламент назоратини олиб бориш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ўтган даврда Қўмита 5 та қонун лойиҳасига масъул бўлган ва уларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита ўзи масъул бўлган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маромига етказиш мақсадида жами 15 та ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказган. Шунингдек аксарият қонун лойиҳалари Қўмита ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Қўмита мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳамда Спорт вазирлигининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга 2025 йил 19 августда Қўмита ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А. Икрамовга «Аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар орасида жисмоний тарбия ва спорт бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2024 йил 18 — 20 ноябрда бўлиб ўтган мажлисларидаги нутқларида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ ижро этувчи ҳокимият билан қонун ижодкорлиги ва парламент назорати доирасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида қатор вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар Қўмитага бириктирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази, Ўзбекистон Республикаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти билан биргаликда ҳамкорлик меморандумлари имзоланган ҳамда ҳамкорликдаги иш режалари тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан 1 маротаба эксперт гуруҳи йиғилиши ҳамда 1 маротаба жамоатчилик кенгаши йиғилиши, 9 та давра суҳбати, 4 та семинар, 1 та конференция, 2 та маънавий-маърифий тадбир ва 1 та матбуот анжумани ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 372 та мурожаат кўриб чиқилган. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан фуқаролар берган 23 та таклиф алоҳида ўрганилиб, таклифлари асосли деб топилган фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилган ва уларга миннатдорлик билдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 1 809 маротаба чиқиш қилинган ҳамда қонун ижодкорлигига ва Қўмита фаолиятига оид материалларнинг мунтазам ёритиб борилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили ўз ечимини кутаётган қатор масалалар ҳам мавжудлигини, уларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қўмитанинг жойларда қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга доир ишларни янада жонлантиришга, қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга доир ташаббускорлигини кучайтириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишда Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларини кенгроқ жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2025 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи масъул бўлган қонун лойиҳаларини Қўмита ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгаши йиғилишларида мунтазам равишда муҳокама қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини мониторинг қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи кўриб чиқаётган қонун лойиҳаларининг ва ўтказаётган назорат-таҳлил тадбирларининг мазмун-моҳиятини доимий равишда жамоатчиликка етказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз муддатида кўриб боришга ва фуқаролардан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келиб тушган таклифларни улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№ 1372-V