Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлардаги яшил майдонларни, болалар ўйингоҳларини ва спорт майдончаларини бошқарув сервис компанияларига бириктириш, бу борадаги қонунбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятовнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлардаги яшил майдонларни, болалар ўйингоҳларини ва спорт майдончаларини бошқарув сервис компанияларига бириктириш, бу борадаги қонунбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 октябрь,
№ 1382-V