Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудовнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 октябрь,
1409-V-сон