Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Суд экспертлик фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-136-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартномани (Хўжанд, 2025 йил 31 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-140-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
3. «Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-141-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловнинг «Давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайликлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
5. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповнинг «Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг ижроси ҳамда соҳада коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
6. «Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудовнинг жавоби ҳақида.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида»ги Қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 октябрь,
1401-V-сон