Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2025 йил 28 октябрь куни ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
«Суд экспертлик фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-136-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартномани (Хўжанд, 2025 йил 31 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-140-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
«Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-141-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловнинг «Давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайликлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповнинг «Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг ижроси ҳамда соҳада коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида;
«Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудовнинг жавоби ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида»ги Қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 октябрь,
1399-V-сон