Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-141-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-141-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 27 октябрда киритилган «Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-141-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 октябрь,
1397-V-сон