Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ёшларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишини ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ёшларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишини ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаев томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 октябрь,
1360-V-сон