Козихонова Орзигул Муйдиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси |
Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси |
Бобаназарова Жамила Холмуродовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
Эрматов Ҳусан Тоҳирович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Пардаев Нусуратулла | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг аъзоси |
Ниязова Марям Кадировна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Ахунов Уктамжон | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Хайитов Хушвақт Сапарбаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Мамажонов Жаҳонгир Дехқонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Абдувохидова Гулнорахон Абдуғаниевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Шадиева Зухра Турсуновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 23.10.2025 йилдаги 1391-V-сон
Кучга кириш санаси
23.10.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Португалия Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Португалия Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари муддатига қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
2. Мазкур Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 октябрь,
1391-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 23 октябрь,
КҚ-251-V-сон