Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 59-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини ташкил этиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ташкилий тузилмасига 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси бошқарувининг ижро этувчи аппарати тузилмасига 2, 2а-иловаларга мувофиқ ва унинг ходимлари чекланган сонининг 45 нафардан иборат бўлишига (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари);
ҳудудий ва туман (шаҳар) палаталарининг намунавий тузилмаларига 3, 4-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар палатасини бошқаришнинг юқори органи сифатидаги товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталарининг ваколатли вакиллари Съезди мажлислари орасидаги даврда Палата фаолиятига раҳбарликни Палата Марказий Кенгаши, унинг қарорларини жорий бажаришни эса — Палата бошқаруви амалга оширади;
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Марказий Кенгаши таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталарининг раислари, «Ўзтадбиркорбанк» бошқаруви раиси, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини хорижий кредит линиялари ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобига кредитлашни амалга оширувчи бошқа тижорат банклари раислари, Бизнес-фонд, «Мадад» суғурта агентлиги, Республика бизнес-инкубатори раҳбарлари, шунингдек тадбиркорлар орасида юқори нуфузга эга бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг Палата Съезди томонидан сайланган раҳбарлари кирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Кенгаши таркибига Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман палаталари раислари, тижорат банклари вилоят бўлинмалари ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарига хизмат кўрсатувчи суғурта ташкилотларининг раҳбарлари, «Савдо», «Маиший хизмат», «Маҳаллий саноат» ҳудудий бирлашмаларининг, шунингдек минтақа бошқа тармоқлари корхоналарининг муассислар конференциясида сайланадиган раҳбарлари кирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бизнес-фонд раиси ва «Ўзтадбиркорбанк» бошқаруви раиси лавозимларига кўра Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раисининг ўринбосарлари, Бизнес-фонд вилоят бошқармалари ҳамда «Ўзтадбиркорбанк» вилоят бўлимларининг бошлиқлари эса — Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палатаси бошқаруви раисининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси моддий-маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирга, Палата раисининг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
4. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Кенгаши тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондини тугатиш ва у бажараётган функцияларни, маблағлар ва мол-мулкни (устав капиталини кўпайтириш учун) Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фонд)га бериш ҳамда акцияларнинг тегишли миқдорини номинал қиймати бўйича Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига биркитиб қўйиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнес-фонд, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Бизнес-фонд уставига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилансинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
7. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси материаллари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маълумотлари юборилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига «Ўзтадбиркорбанкнинг 26 млн сўм миқдоридаги акциялар пакетини текин берсин;
Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси, 6-уйдаги бинони унда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ижро этувчи органларини, у томонидан таъсис этилган бошқа ташкилотларни ва Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмасини жойлаштириш мақсадида Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси балансига фойдаланиш учун текин берсин;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда кўрсатиб ўтилган манзилдаги тузилмаларни жойлаштириш учун бинолар бериш чора-тадбирларини кўрсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Палата, Бизнес-фонд, «Мадад» суғурта агентлиги ҳудудий тузилмаларини жойлаштириш, шунингдек кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва маҳсулотларнинг доимий ишловчи кўргазмаларини ташкил этишда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига кўмаклашсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисидаги низомни ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 7 июндаги 215-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 21 апрель,
166-сон
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Раҳбарият
Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси
Бозор инфратузилмаларини ривожлантириш бошқармаси
Кичик ва ўрта бизнес учун кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштириш бўлими
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маркетинг, ахборот ва реклама бошқармаси
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг мониторинги бошқармаси
Бизнес-режаларни, техник иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бошқармаси
Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими
Молия, ҳисоб ва ҳисобот бошқармаси
Юридик хизмат
Консалтинг ва аудит бошқармаси
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ижро этувчи аппарати
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палатасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар шаҳар, туман палатасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ