28.10.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3030-11
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 28.10.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3030-11
Кучга кириш санаси
30.01.2026
Ҳужжат 30.01.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030-11]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/3030/1440-сон) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 9 октябрдаги 25/1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 28-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банклар кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилишидан (оферта тасдиқланишидан) олдин, истеъмолчи-жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги мазкур Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклдаги чеклистни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур чеклист:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк биносига ташриф буюрганда, кредит расмийлаштириш усулидан келиб чиқиб — қоғоз ёки электрон шаклда истеъмолчи-жисмоний шахсга тақдим этилади. Бунда истеъмолчи-жисмоний шахс чеклистдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус белги билан белгилайди ҳамда чеклистни қўлда имзо қўйиш орқали тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит расмийлаштирилаётганда — истеъмолчи-жисмоний шахс чеклистдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус электрон белги билан белгилайди ҳамда чеклистни тасдиқлаш тугмасини босади. Бунда барча белгиларни қўйиш ва тасдиқлаш тугмасини босиш факти банкнинг автоматлаштирилган тизимида сана, вақт, IP-манзил ва истеъмолчи-жисмоний шахснинг идентификаторларидан бири кўрсатилган ҳолда қайд этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чеклист кредит шартномаси ҳужжатлари билан биргаликда банкда ёки банкнинг ахборот тизимларида сақланади. Истеъмолчи-жисмоний шахс чеклистдаги барча бандлар билан танишганлигини белгиламагунча ҳамда чеклистни тасдиқламагунча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«281. Банклар молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга оширишга қийналаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиши ва ушбу тартибни банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тартиб камида қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг (реструктуризация) турлари (масалан, кредит тўловлари муддатини узайтириш, кредит фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш, кредит тўловларини кечиктирганлик учун жарима ва пенялар миқдорини камайтириш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга (реструктуризацияга) асос бўладиган молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятлар ҳамда форс-мажор ҳолатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг аризаларини қабул қилиш, рўйхатга олиш тартиби ҳамда аризага илова қилинадиган зарур ҳужжатларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш мезонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза бўйича банк томонидан қабул қилинган қарор ҳақида истеъмолчига хабар бериш тартиби ва муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси ҳамда унинг иловаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қанотлантиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу тартибда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёлларнинг амалдаги кредитлари бўйича тўловлар муддатини ўн ойгача узайтириш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича қоидалар мажбурий тарзда акс эттирилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этиш ҳамда уни олишга ундаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағлари, шу жумладан ижтимоий карта ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит шартномасида ёки унга илова қилинган кредитни қайтариш жадвалида тўловлар бўйича белгиланган календар санага қадар кредит тўловларини ундиришга талаб қўйиш, бундан истеъмолчи томонидан банкнинг автотўлов хизматидан фойдаланиш даврида кредит тўловларининг ечиб олиниши ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар мустасно;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши тегишли равишда саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 353 ва 354-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«353. Банклар томонидан молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнида, шунингдек банкнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали хизматлар кўрсатилаётган пайтда қуйидаги ҳолатларнинг жорий этилишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг хоҳиш-иродасини ифодаловчи ҳар қандай белгиларни (масалан, белги қўйиш майдончалари, силжитма тугмалар ва шунга ўхшашларни) олдиндан ўрнатиб қўйиш ёки танлаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит параметрлари кўрсатилган майдончаларни, шу жумладан кредит суммаси, муддати ҳамда тегишли аризадаги истеъмолчининг даромади тўғрисидаги маълумотларни олдиндан тўлдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда агар банк истеъмолчига тегишли танловни таклиф қилса, унга кредитни расмийлаштириш жараёнида мустақил равишда белгини қўйиш, кредит параметрларини мустақил белгилаш ва бошқа майдончаларни тўлдириш имконияти берилиши керак (масалан, кредит бюросидан кредит ҳисоботини сўраш, реклама тусидаги ахборотни юбориш, масофавий молиявий хизматни улаш, банк хизматларининг умумий шартлари билан танишганлигини тасдиқлаш, банк тарифларини қабул қилиш ва шунга ўхшаш белгилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
354. Банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали хизматлар кўрсатилаётган ҳолларда, агар истеъмолчи таклиф этилаётган шартноманинг (офертанинг) барча саҳифаларини (қисмларини) тўлиқ кўздан кечирмаган бўлса, хизмат кўрсатиш шартларига розиликни билдирувчи тугмани босиш имконияти берилмаслиги шарт.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3-боб қуйидаги мазмундаги 3-параграф билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3-§. Омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида хабардор этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
402. Банклар қуйидаги ахборотларни истеъмолчиларга тарқатиш бўйича зарур чораларни кўриши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этиши тўғрисидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатлаш объектлари, кафолатланган омонатлар, шунингдек кафолатлаш объекти ҳисобланмайдиган маблағлар тўғрисидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсацияларни тўлаш тартиби, шу жумладан уларни тўлашнинг усуллари ва муддатлари тўғрисидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
403. Мазкур Низомнинг 402-бандида назарда тутилган ахборотлар банк томонидан қуйидаги шаклларда тарқатилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ахборот стендлари ва расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
администраторлар орқали, шу жумладан банк омонати (депозити) шартномаси ва (ёки) банк ҳисобварағи шартномасини тузиш жараёнида ҳамда истеъмолчининг сўровига асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404. Банкнинг расмий веб-сайтида омонатлар тўғрисидаги ахборот жойлаштирилган саҳифада «Омонатларингиз кафолатланган» деган мазмунда кўзга ташланадиган тегишли ҳавола (гиперҳавола) жойлаштириши ва ушбу тегишли ҳавола (гиперҳавола) Омонатларни кафолатлаш агентлигининг расмий веб-сайтидаги тегишли саҳифага йўналтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405. Банк омонати (депозити) шартномаси ёки банк ҳисобварағи шартномасини тузиш жараёнида администраторлар омонатчини мазкур Низомнинг 3б-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ омонатларни кафолатлаш тизими ҳақидаги маълумот билан имзо қўйдириб таништириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 3б-иловасида кўрсатилган маълумотнинг бир нусхаси банк томонидан омонатчига берилади, иккинчи нусхаси эса омонатчининг мазкур ахборот билан танишганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида ҳар бир мижоз учун шакллантириладиган йиғма жилдда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омонатчи масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали омонат (депозит) қўйган ёки банк ҳисобварағини очган тақдирда, банк мазкур Низомнинг 3б-иловасида назарда тутилган ахборотни омонатчига тақдим этиши, шунингдек шартнома тузилишидан олдин мазкур ахборот билан танишганлигини тасдиқлаш имкониятини яратиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406. Администраторлар истеъмолчига омонатларни кафолатлаш тизими ҳақидаги ахборотни оддий ва тушунарли шаклда тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар администратор омонатларни кафолатлаш тизими ҳақидаги саволларга жавоб беришда қийналса, бундай ҳолда у истеъмолчига батафсилроқ маълумот олиш учун тўғридан-тўғри Омонатларни кафолатлаш агентлигига мурожаат қилишни тавсия этиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар кредит шартномаси шартларига мувофиқ истеъмолчининг мажбуриятларига кирса, шунингдек, қуйидаги тўловлар:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 1а ва 3б-иловалар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит расмийлаштиришдан олдин тўлдириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧЕКЛИСТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномасини расмийлаштиришдан (офертани тасдиқлашдан) аввал, ушбу рўйхатни диққат билан ўқиб чиқинг ва ҳар бир бандни тушунганингизни тасдиқланг. Бу сизни келгусида кутилмаган молиявий қийинчиликлардан сақланишингиз учун хизмат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Кредит — бу харажат.

Кредит — бу мен тўлашим шарт бўлган молиявий мажбуриятдир. Кредитнинг асосий суммасидан ташқари, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни, шунингдек, эҳтимол, кредит билан боғлиқ бошқа харажатларни (суғурта, кредит тўловларини амалга ошириш харажатлари ва бошқалар) ҳам тўлашимга тўғри келади.

ð

2.

Кредитни қайтариш жадвалини диққат билан ўрганиб чиқдим.

Кредитни қайтариш жадвалидаги барча саналар ва тўлов миқдорлари ҳамда ушбу тўловларни амалга ошириш усуллари билан танишдим. Мазкур жадвалга мувофиқ ҳар ойда қачон ва қанча миқдорда тўловлар тўлашим кераклигини тушундим ҳамда уларни ўз вақтида бажара оламан.

ð

3.

Даромадларим кредит тўловларини тўлаш имконини беради.

Мазкур кредитни олишда мен ойлик даромадим ва доимий харажатларимни (бошқа кредитларим, ижара, коммунал хизматлар, транспорт ва бошқа харажатларни), шунингдек кредит бўйича ўз мажбуриятларимни бажара олмаслигимга олиб келиши мумкин бўлган енгиб бўлмас куч таъсиридаги вазиятлар (ҳолатлар)ни юз бериши эҳтимолини (ишимни йўқотиш, иш ҳақи ва бошқа даромадларни кечикиши, соғлигимнинг ёмонлашиши) инобатга олдим.

ð

4.

Кредит тўловларини кечиктириш оқибатларидан хабардорман.

Кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмасам, банк томонидан ушбу қарздорлик бўйича тегишли жарима ва пенялар белгиланишини, шунингдек, агар кредит қарздорлиги суд орқали ундирилса, мазкур суд харажатларини ҳам тўлашим мумкинлигини тушундим. Бундан ташқари, кредит тарихимда мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани тўғрисида маълумотлар акс эттирилиши, бу эса келгусида молиявий ташкилотлардан кредит олиш имкониятимни пасайишига ва/ёки ноқулай шартларда кредит олишимга сабаб бўлиши мумкинлигини биламан.

ð

 

 

 

Имзо (қоғоз шаклда): Тасдиқлайман ____________________.

_______________________________________ (имзо)

 

Электрон шаклда (онлайн): «Тасдиқлайман» тугмаси босилади.

 

Сана: ___ ____ ______.

________ (кун /ой /йил)

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга
3б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АХБОРОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

________________ га

____ (банк номи)

жойлаштирилган омонатлар кафолатланиши

Банкдаги омонатлар Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан кафолатланади

2.

Омонатларни кафолатлаш асослари

Ўзбекистон Республикасининг «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни

3.

Кафолатлаш ҳодисаси

Банкнинг тугатилиши (ёпилиши)

4.

Кафолатланадиган омонатлар тури

Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар, шу жумладан банк карталаридаги маблағлар, муддатли ва жамғарма омонатлар, шунингдек мазкур омонатлар бўйича ҳисобланган фоизлар

5.

Компенсация миқдори

Банк тугатилганда ҳар бир омонатчига, омонат бўйича ҳисобланган фоизларни инобатга олган ҳолда, жами тўланадиган компенсация миқдори 200 000 000 сўмдан ошмайди

6.

Бир банкда омонатчининг бир нечта омонатлари мавжуд бўлган тақдирда тўланадиган компенсация миқдори

Омонатнинг миқдори ва валютасидан қатъи назар омонатчининг ушбу банкдаги ва унинг филиалларидаги барча омонатлари ҳисобланган фоизлар билан жамланади ва улар бўйича тўланадиган компенсациянинг умумий миқдори 200 000 000 сўмдан ошмайди

7.

Бир нечта банк тугатилган ҳолда компенсация миқдори

Бир нечта банк тугатилган тақдирда, мазкур банкларда омонатлари мавжуд бўлган омонатчи ҳар бир банк бўйича алоҳида тартибда 200 000 000 сўмдан ошмаган миқдорда компенсация олиш ҳуқуқига эга

8.

Компенсация тўлаш муддати

Банкни тугатиш (ёпиш) тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 20 иш куни мобайнида:

2026 йил 1 январдан бошлаб — 15 иш куни;

2027 йил 1 январдан бошлаб — 7 иш куни.

9.

Компенсация тўланадиган валюта

Чет эл валютасида қўйилган омонатлар бўйича компенсация банк тугатилган (ёпилган) санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича миллий валютада (сўмда) тўланади

10.

Боғланиш учун маълумотлар

Омонатларни кафолатлаш агентлигининг: манзили, телефон рақамлари, эл.почта манзили, веб-сайт манзили

 

 

 

Омонатчи хабардор қилинди:

 

Сана ва имзо

 

 

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2025 й., 10/25/3030-11/0994-сон)