Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
қарори
«Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сон «Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон «Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2025 йил 3 октябрь,
10-мҳ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 октябрь,
293-сон
Келишилди:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2025 йил 3 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 10-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 2 октябрдаги 293-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида (бундан буён матнда оилавий МТТ деб юритилади) тарбияланаётган «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг (бундан буён матнда айрим тоифадаги оилалар деб юритилади) фарзандлари учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун компенсация белгилаш
1. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шакллантирилади ҳамда «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизимига (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) узатилади.
2. Ота-оналар тўловининг бир қисми (бундан буён матнда компенсация деб юритилади) Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари рўйхати (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
Оилавий МТТга қабул қилинган айрим тоифадаги оилалар фарзандларининг сони мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган миқдордан кўп бўлганда, рўйхат айрим тоифадаги оилаларнинг қуйидаги устувор кетма-кетлиги асосида аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«қизил» тоифа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«сариқ» тоифа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«яшил» тоифа (камбағал оилалар реестрига киритилиш эҳтимоли юқори бўлганлиги асоси билан «яшил» тоифага киритилган оилалар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оилавий МТТга қабул қилинган бир хил тоифадаги оилаларнинг фарзандлари сони мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган миқдордан кўп бўлганда, рўйхатга киритиш уларнинг оилавий МТТга қабул қилинган санасига мувофиқ кетма-кетликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари бошқа мактабгача таълим ташкилотига ўтказилганлиги, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиб бўлганлиги сабабли рўйхатдан чиқарилганидан сўнг, уларнинг ўрнига мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган кетма-кетлик асосида бошқа айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун компенсация белгиланади.
Айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари бошқа оилавий МТТга ўтказилганда, улар мазкур оилавий МТТдаги компенсация белгиланиши мумкин бўлган бўш ўринларга мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда жойлаштирилган санадан компенсация тўлаш давом эттирилади.
4. Компенсация белгиланган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида уларнинг ота-оналари шахсий кабинетида акс этади.
5. Айрим тоифадаги оилалар фарзандлари учун компенсация белгиланганлиги ёки тўхтатилганлиги ҳақида уларнинг ота-оналари мобил илова ҳамда телефон рақамига СМС хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
Хабарномада боланинг исми, фамилияси ва отасининг исми, компенсация белгиланган ёки тўхтатилган сана ҳамда компенсация миқдори кўрсатилади.
2-боб. Тўловларни амалга ошириш
6. Айрим тоифадаги оилаларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.
Компенсация оилавий МТТга ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади. Бунда, ўринлар сони қолдиққа эга бўлган тақдирда, қолдиғи 0,5 дан кичик бўлган сонлар 0 га, 0,5 ва ундан юқори бўлган сонлар эса 1 га яхлитланади.
Компенсация оилавий МТТнинг ҳисобварағига уларга ажратиладиган бошқа субсидиялар билан бирга тўлаб борилади.
7. Компенсациянинг ойлик тўлови суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан тарбияланувчининг ҳақиқий давоматидан келиб чиққан ҳолда ахборот тизимида ҳисобланади.
8. Айрим тоифадаги оила «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулида «қизил» ёки «сариқ» тоифадан «яшил» тоифага ўтказилганда, компенсация кейинги ўн икки ой мобайнида тўлаб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимга ўзгартиришлар киритилиши натижасида ўринлар сони камайган тақдирда, компенсация тўланиши белгиланган айрим тоифадаги оилалар учун компенсация тўлаш бўйича имтиёзлар сақлаб қолинади. Бунда, мазкур Низомнинг 8-банди талаблари ҳисобга олинади.
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан оилавий МТТга ўтган давр учун тўланмаган ёки ортиқча тўланган компенсация кейинги ой учун компенсациялар тегишли суммалари қўшилган ёки камайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган муддат тугаган ҳолларда, ортиқча тўланган компенсация оилавий МТТга ажратиладиган бошқа субсидиялар ҳисобидан чегириб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битим муддати тугаганда ёки бекор қилинганда ортиқча тўланган компенсация оилавий МТТ томонидан Давлат бюджетига қайтарилади.
3-боб. Якуний қоидалар
11. Айрим тоифадаги оилалар фарзандларининг оилавий МТТга жалб этилишига тўсқинлик қилишга ёки бошқа кўринишда камситишга йўл қўйилмайди.
12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.