14.10.2025 йилдаги ПҚ-302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.10.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувдан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботини юритишни таъминлаш, шунингдек, ушбу жараёнларга хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 160 та «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш, уларда штатларни эгилувчан бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларининг 50 фоизини 2026 йилда давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш бўйича Наманган вилоятининг намунали тажрибасини инобатга олган ҳолда 2027 йил якунига қадар вилоятдаги 100 фоиз насос станциялари давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Сувчилар мактаби» лойиҳаси доирасида 141 та туманда камида 3,5 минг гектар ер майдонида ўқув дала-шийпонларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) сув ресурсларини бошқариш ва уларнинг ҳисобини шаффоф юритиш бўйича Дўстлик туманида амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 437 та фермер хўжалиги томонидан фойдаланилган сув ҳажми ва сув истеъмолини шаффоф кузатиб бориш, ажратилган сув ресурсларини белгиланган лимитлар доирасида етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 1 804 та «ақлли» сув ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш ҳамда йилига 107 миллион куб метргача ёки 33 фоиз сув ресурсларини иқтисод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) суғориш тармоқларининг 159 км қисмини бетонлаштириш ва 541 км қисмини техник соз ҳолатга келтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари (кейинги ўринларда — Сув етказиб бериш хизматлари) фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) эҳтиёж ва молиявий имкониятларни инобатга олган ҳолда штатларни эгилувчан бошқариш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сув ресурсларидан оқилона фойдаланишидан келиб чиқиб, Сув етказиб бериш хизматлари ходимлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)ни белгилаш ва улар асосида рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Сув етказиб бериш хизматларининг молиявий мустақиллигини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сув етказиб бериш хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, уларга қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) молиявий ҳолатдан келиб чиқиб ҳамда мавсумга қараб мустақил равишда штат бирликлари сонини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобидан моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шу жумладан, қуйидагиларни молиялаштириш учун маблағларни мустақил йўналтириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) суғориш тармоқларини бетонлаштириш материаллари (цемент, қум-шағал, тайёр бетон ва инерт материаллари)ни харид қилиш ҳамда бетонлаштириш ишларига жалб қилинган ходимларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) махсус техника (бетон аралаштиргич, юк кўтаргич, юк автомобили, экскаватор ва бошқалар) харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар (махсус кийим-бош, скутер, велосипед, сув ўлчаш ускуналари, планшет ва бошқалар) харид қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Сув етказиб бериш хизматлари томонидан мустақил равишда штат бирликлар сонини белгилаш тартибини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Сув етказиб бериш хизматлари раҳбар ходимлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тартиби бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қуйи бўғин ходимларининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб туман учун олинган сув ҳажми ҳамда якуний истеъмолчиларга етказилган сув ҳажми орасидаги фарққа (сув йўқотишларига) мутаносиб равишда ходимларнинг лавозим маошига ойлик устама белгилаш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сув ресурсларини бошқаришда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Наманган вилояти ҳокимлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг насос станциялари ва уларга бириктирилган майдонларда жойлашган суғориш тармоқларини «бир насос — бир тизим» тамойили бўйича давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш, яъни сувдан фойдаланувчиларга сувни бевосита хусусий шерик томонидан етказиб бериш тизимини (Чортоқ тажрибаси) йўлга қўйиш бўйича таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Чортоқ тажрибаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) насос станциялари ва суғориш тармоқлари агар уларга суғориш учун бириктирилган майдонларда бир нечта сув истеъмолчилари мавжуд бўлса, улар орасидан келишилган ҳолда битта талабгорга истисно тариқасида давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга тўғридан-тўғри берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) насос станциялари ва суғориш тармоқлари агар уларга суғориш учун бириктирилган майдонларда битта сув истеъмолчиси мавжуд бўлса, унга истисно тариқасида давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга тўғридан-тўғри берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга олинган суғориш тармоқларига ўрнатилган ва солиқ органларининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинган сувни реал вақт режимида ўлчаш қурилмалари орқали ҳисобланган сув солиғи тушумининг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари томонидан хусусий шерикка тўлаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга олган хусусий шерик зиммасига, шу жумладан, қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) сув истеъмолчилари ва аҳоли томорқаларини белгиланган тартибда сув олиш лимити доирасида сув билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) мавжуд барча сув хўжалиги объектларини давлат шериги билан келишилган ҳолда бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) сув ҳисоби ва ҳисоботининг, шу жумладан, автоматлаштирилган тизимлар орқали тўлиқ юритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) хизмат кўрсатиш ҳудудидаги барча сув хўжалиги объектларини босқичма-босқич модернизация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда сув омборлари ва йирик каналларни тўйинтирувчи насослардан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йилда Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида насос станцияларининг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2027 йил якунига қадар Наманган вилоятида 100 фоиз насос станциялари давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети, «Агробанк» АТБ билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб сув хўжалиги соҳаси, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакилларига Чортоқ тажрибаси асосида насос станциялари ва суғориш тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга беришнинг мазмун ва моҳияти, афзалликлари ҳамда тартиб ва шартларини тушунтириш бўйича алоҳида режа-график асосида семинар-тренинглар ташкил қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Агробанк» АТБга 2025-2026 йилларда «Сувчилар мактаби» лойиҳаси доирасида ҳар бир туманда биттадан фермер хўжалигининг пахта ва ғалла майдонларида замонавий сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда ўқув дала-шийпонларини ташкил этиш бўйича намунавий лойиҳаларни амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳамда «Агробанк» АТБ билан биргаликда бир ой муддатда ўқув дала-шийпонларида семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича режа-графикни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда туман ҳокимлари семинар-тренингларда деҳқон ва фермер хўжаликлари вакилларининг иштирокини таъминлашга масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Агробанк» АТБ, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Дўстлик туманида 2026 йил 1 январдан бошлаб илғор хорижий тажриба асосида Сув ресурсларини бошқаришни автоматлаштириш ва ҳисобини юритиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси (кейинги ўринларда — Тажриба-синов лойиҳаси)ни амалга ошириш бўйича таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тажриба-синов лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилгани ва давлат экспертизасидан ўтказилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тажриба-синов лойиҳаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар кооперативи (кейинги ўринларда — Кооператив)ни ташкил қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши, бунда Кооперативнинг Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш мақсадида «Агробанк» АТБ томонидан имтиёзли кредит ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Адлия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва Жиззах вилояти ҳокимлиги Дўстлик туманида Кооператив ташкил этилишига кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки, Кооператив ташкил этилгандан сўнг янги ҳисобот йилидан бошлаб «Дўстлик тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг вазифа ва функциялари Кооперативга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Кооператив билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида қуйидагиларни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик битими тузилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ирригация тизими ва фермерлараро суғориш тармоқларидаги сув тақсимлаш ва сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобини юритишнинг муқобил энергия манбалари асосида ишлайдиган автоматлашган замонавий қурилмалар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Кооператив томонидан камида 21 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ажратилган сув ресурсларини белгиланган сув олиш лимитлари доирасида ҳар бир истеъмолчига етказиб бериш ҳамда ирригация тизими ва фермерлараро суғориш тармоқларини техник соз ҳолда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳар бир истеъмолчи томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисидаги тегишли маълумотларни сув хўжалиги ҳамда солиқ органларига тақдим қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) реал вақт режимида сув истеъмолини шаффоф кузатиш имконини берувчи «Вазиятлар маркази» ахборот тизимини яратиш ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг маълумотлар базасига интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) сув истеъмолчиларига сувни етказиб бериш хизматлари бўйича тўлов миқдорини Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиш қарорига мувофиқ белгилаш ва бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар Кооперативни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сув истеъмолчиларига кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун тўловлардан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026-2027 йилларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг «Дўстлик тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасига тушиши белгиланган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Кооператив ва сув истеъмолчилари ўртасида сув етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар шартларини бузганлик учун ундириладиган жарималарнинг Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисмининг 40 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) халқаро молия институтларининг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш регламенти ҳамда тегишли ҳужжатлар (концепция, лойиҳани баҳолаш ҳужжати, молиявий модель, битим) намуналарини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Молиявий ресурслар ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Сув етказиб бериш хизматларига маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори ҳудудлар кесимида ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда индексация қилиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бир ой муддатда Сув етказиб бериш хизматларига 2025 йил учун маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларни индексацияни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб, ажратилмасдан қолган қисми ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар Тажриба-синов лойиҳасини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев — белгиланган топшириқ ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришилишини ҳар ойда муҳокама қилиб, тизимли назорат ўрнатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев — Сув етказиб бериш хизматларининг фаолияти самарадорлигини, шу жумладан, моддий-техник ресурслардан мустақил фойдаланишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари А. Хайдаров, С. Садуллаев — молиявий масалалар билан боғлиқ белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари И. Умрзаков — сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга беришда белгиланган кўрсаткичларга эришиш ҳамда бу борада самарадорликни таъминлашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қарор ижроси бўйича масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-302-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 октябрдаги ПҚ-302-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловларни бекор қилиш (2028 йил 1 январдан бошлаб Дўстлик туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарори билан тасдиқланган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 20-банддаги «25» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кўп йиллик меҳнати учун 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳар ойлик лавозим маошига устамалар (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 йилдан 20 йилгача — 0,4;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 йилдан ортиқ — 0,6»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 24-банддаги «50» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/302/0955-сон)