Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 17 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3407-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 21 ноябрдаги 2-2022-сон буйруғи (рўйхат рақами 3407, 2022 йил 28 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022-y., 10/22/3407/1127-сон) билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Директор в.б. У. ХУСАИНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 октябрь,
3-2025-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2025 йил 08 октябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси К. РАФИКОВ
2025 йил 22 сентябрь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 20 сентябрь
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШEРМАТОВ
2025 йил 12 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси «баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органларидаги лавозимларга» деган сўзлардан кейин «, шунингек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги лавозимларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 2-банднинг ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошиларидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 4-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 9-банднинг биринчи хатбошисидан «, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида Ахборот-таҳлил гуруҳлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.».
8. 19-банддан бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
9. 37-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)