Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддасига давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-132-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддасига давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-132-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 10 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддасига давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-132-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 сентябрь,
1304-V-сон