Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Э.Ш. Ҳайитовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Э. Ҳайитовнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида»ги 1445-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ҳайитов Эркин Шаймардонович (67-Қашқадарё вилояти сайлов округи) депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 сентябрь,
1301-V-сон