Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ачилов Жамол Алишерович (ягона сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутат) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайлансин ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.
2. Артиқов Бахтиёр Махкамович (ягона сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутат) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайлансин ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.
3. Хайитов Хушвақт Сапарбаевич (ягона сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутат) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайлансин ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 сентябрь,
1299-V-сон