Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевга «Ёшларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишини ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевга «Ёшларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишини ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 сентябрь,
1298-V-сон