ИЛОВА
« | ||||
Т/р | Устувор вазифалар | Амалга ошириладиган ишлар | Бажариш муддати | Масъуллар |
121. | Вазирлар ва ҳокимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид режасини парламент Кенгашида ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосини яратиш. | 1. Вазирлар ва ҳокимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид режасини парламент Кенгашида ҳимоя қилишини қонунларда белгилашга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритиш. | 2025 йил сентябрь | Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
122. | Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш самарадорлигини ошириш мақсадида назорат қилувчи органлар фаолиятини ҳамда уларни тегишли вазирликлар бўйсунувидан чиқариш ва уларнинг мустақил фаолият кўрсатишини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш самарадорлигини ошириш мақсадида назорат қилувчи органлар фаолиятини ҳамда уларни тегишли вазирликлар бўйсунувидан чиқариш ва уларнинг мустақил фаолият кўрсатишини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. 2. Таклифларни Қонунчилик палатасининг Кенгашига киритиш. | 2025 йил октябрь | Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
123. | Мамлакатимизда маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида вакиллик органларининг иштирокини янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Ҳудудларда танлов асосида туманларни (шаҳарларни) коррупциядан холи ҳудудга айлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. 2. Коррупциянинг олдини олиш борасида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. 3. Таклифларни Қонунчилик палатасининг Кенгашига киритиш. | 2025 йил октябрь | Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
124. | Коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлигига қараб давлат органлари ишини баҳолайдиган тизим юзасидан, шу жумладан коррупция омилларини аниқлаш ва бартараф этишнинг мезонларини назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Олий Мажлис Сенатининг масъул қўмитаси билан ҳамкорликда коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлигига қараб давлат органлари ишини баҳолайдиган тизим юзасидан, шу жумладан коррупция омилларини аниқлаш ва бартараф этишнинг мезонларини аниқ белгилаш масаласини ўрганиб чиққан ҳолда таклифлар тайёрлаш. 2. Таклифларни Қонунчилик палатасининг Кенгашига киритиш. | 2025 йил ноябрь | Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
». |