Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 апрелда иккинчи ўқиш тартиб-таомилига қайтарилиб, маромига етказилган «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 сентябрь,
1252-V-сон