Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Н.Х. Лутфуллаевани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимига сайлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 16 сентябрдаги «Ягона сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси рўйхати асосида сайланган Н. Лутфуллаевани депутат этиб рўйхатга олиш тўғрисида»ги 1447-сонли қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Лутфуллаева Нигора Хабибуллаевна (ягона сайлов округидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутат) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайлансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 сентябрь,
1331-V-сон