Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддасига давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-132-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 10 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддасига давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-132-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 сентябрь,
1321-V-сон