Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-128-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-128-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 27 августда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-128-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 сентябрь,
1234-V-сон