Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1186-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 146-моддасига мувофиқ «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1186-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасига қайтарилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига қайтадан иккинчи ўқишда киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 сентябрь,
1315-V-сон