Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2009 14.05.2003 йилдаги 214-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2009
Ҳужжат 14.05.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ФАВҚУЛОДДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ КОМИССИЯСИНИНГ ОИТС/ОИВ (ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ/ОИВ КАСАЛЛИГИ) ЭПИДЕМИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ СТРАТЕГИК ДАСТУРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КИЧИК КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли «ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги беш кун муддатда Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастури лойиҳасини Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
214-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
14 майдаги 214-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссия (кейинги ўринларда матнда «кичик комиссия» деб юритилади) Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси ҳузурида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кичик комиссия ўз фаолиятида «Фуқароларнинг соғлигини муҳофаза қилиш тўғрисида» ва «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кичик комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотлари орқали Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши кураш олиб бориш дастури ҳамда режаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИТС/ОИВ касаллиги бўйича олдини олиш ва эпидемияга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширишда вазирликлар ва идоралар, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий ва идоравий кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарлик қилади, олдини олиш ва эпидемияга қарши курашиш чора-тадбирларини бажаришда маслаҳат ёрдами кўрсатади ва амалий ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукуматнинг, Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг ва ОИТС/ОИВнинг олдини олиш бўйича кичик комиссия қарорларининг бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик комиссия мажлисларида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кичик комиссия жамоатчилик асосида иш олиб боради, у раис, раис ўринбосари – кичик комиссиянинг мувофиқлаштирувчиси, котиби ва аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик комиссия ишига соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият ташкилотлари, диний конфессиялар ва жамоатчилик вакиллари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин. Зарурат бўлганда кичик комиссия ОИТС/ОИВ ва ОИТС билан бирга юқадиган бошқа касалликларнинг олдини олишнинг асосий йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кичик комиссия мазкур Низомга мувофиқ функциялар ва вазифаларни бажаради, ОИТС/ОИВ касаллиги ва ОИТС билан бирга юқадиган касалликларнинг олдини олиш муаммолари бўйича Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси Низомида назарда тутилган ҳуқуқ ва ваколатлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кичик комиссия ўз фаолиятини иш режасига мувофиқ ташкил этади, мажлисларни режали тартибда бир йилда камида 2 марта, эпидемия кўрсаткичлари бўйича эса – заруриятга кўра чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кичик комиссия мажлисида баённома юритилади, вазирликлар ва идоралар, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.