Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-129 ва ҚЛ-131-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-129-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-131-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 сентябрь,
1283-V-сон