Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада дон маҳсулотлари ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва уларни сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йилдан бошлаб дон маҳсулотлари бозор фондларига эгалик қилиш функцияси «Ўзбексавдо» давлат уюшмасидан «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига берилсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси тузилмасида дон маҳсулотларининг бозор ва бозордан ташқари фондларини шакллантириш ва тақсимлаш, шунингдек, уларни истеъмол қилиш ва сарфлашнинг белгиланган нормаларига мувофиқ ҳисобга олиш ва ҳисоботи бўйича 3 кишидан иборат таркибий бўлинма ташкил этилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «донни харид қилиш-сақлаш-қайта ишлаш — маҳсулот ишлаб чиқариш-фондларни тақсимлаш-ресурсларни жойдан-жойга кўчириш — пировард маҳсулотни тегишли олувчиларга сотиш туташ жараёни бажарилишини таъминлайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР аҳолисига кундалик эҳтиёж товарларини белгилашган нормага мувофиқ бериш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида» 1991 йил 1 апрелдаги 80-сон қарорининг 1 бандидан «ун, ёpмa» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси йилнинг навбатдаги чораги бошланишидан камида 30 кун олдин дон маҳсулотларининг йил чораги бозор нормаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказсин ҳамда уларни ҳар ўн кунда қатъий тасдиқланган жадваллар бўйича берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси қуйидаги прогноз маълумотларни «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига ҳар йили тақдим этсин:
республика аҳолисининг вилоятлар ва шаҳарлар бўйича кейинги йил бошигача ҳамда охиригача бўлган, шунингдек, йиллик ўрта ҳисобдаги сони тўғрисида;
махсус истеъмолчилар бўйича дон маҳсулотлари ресурсларининг сарфланиши ҳажмлари тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Ҳарбий caвдо бошқармасини ҳам қўшганда), Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни «Ўзолмосолтин» уюшмаси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси махсус истеъмолчилар эҳтиёжлари учун тасдиқланган истеъмол нормаларига мувофиқ дон маҳсулотлари ресурслари (ун, ёрма, макарон маҳсулотлари)га буюртманомаларни «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига ва «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этсинлар.
8. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш ва аҳолини белгиланган фoнд доирасида узлуксиз таъминлаш бўйича тўлиқ жавобгар бўладилар. Улар минтақа ичида унинг хусусиятлари ва ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси томонидан ажратилаётган ун, нон ёпиш эҳтиёжларини ҳам қўшганда, ёрма ва макка маҳсулотлари ҳажмларини мустақил равишда тақсимлайдилар.
9. Дон маҳсулотлари ресурсларини бозор ва бозордан ташқи фондлар бўйича олувчи «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув республика вазирликлари ва идоралари дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 2 ноябрдаги,
532-сон