Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3360-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сон «Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 31 мартдаги 52-ICH-сон буйруғи (рўйхат рақами 3360, 2022 йил 1 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3360/0260-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармонининг 121-бандига мувофиқ, пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади ҳамда Агентлик директори ушбу маблағларни Агентлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга.
Пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизини Агентликка йўналтирувчи тиббий-ижтимоий муассасалар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилиши ҳар ой учун кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор М. ОЛЛОЁРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 октябрь,
2025/1-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2025 йил 8 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 4 сентябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 10/25/3360-2/0908-сон)