Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган фуқаролар ҳамда таҳсил олаётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3524-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг 2024 йил 20 июндаги 12-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 19 июндаги 7-сон қарори (рўйхат рақами 3524, 2024 йил 1 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2024 й., 10/24/3524/0457-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган фуқаролар ҳамда таҳсил олаётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7 ва 9-иловалари матнларидаги «Доимий яшаш жойи (манзили)» деган сўзлар «Яшаш жойи (манзили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор 2025 йил 12 октябрдан эътиборан кучга киради.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 сентябрь,
22-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 сентябрь,
7225-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/3524-1/0895-сон)